Қозоғистонда заҳарланган Ўзбекистон фуқароларига шифохонадан чиқишга рухсат берилди

Қарағанда шаҳрида маиший газдан заҳарланиш оқибатида шифохонага жойлаштирилган 12 нафар Ўзбекистон фуқаросига рухсат берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қозоғистонда газдан заҳарланган Ўзбекистон фуқаросининг барчасига 5 июнь куни тиббий муассасадан рухсат берилди. Бу ҳақда ТИВ Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб маълум қилди.

Қарағанда шаҳрида маиший газдан заҳарланиш оқибатида шифохонага жойлаштирилган 12 нафар Ўзбекистон фуқаросига рухсат берилди.

Ўзбекистон консули Қозоғистонда газдан заҳарланган фуқаролар ҳолидан хабар олди

Улар:

- Ҳусанов Сардор Тошкан ўғли, 20.07.2001 й.да туғилган;
- Жўраев Валентин Файзуллаевич, 15.04.1998 й.да туғилган;
- Ҳусанов Шариф Тошканович, 08.02.1973 й.да туғилган;
- Тошканов Алишер Эгамберди ўғли, 17.10.1996 й.да туғилган;
- Неъматов Баҳодир Ботир ўғли, 30.03.1992 й.да туғилган;
- Элбоев Одил Орипович, 12.04.1986 й.да туғилган;
- Элбаев Фаррух Орипович, 02.02.1992 й.да туғилган;
- Тошканов Шаҳзод Худойберди ўғли, 10.03.1999 й.да туғилган;
- Тошканов Достон Шариф ўғли, 24.10.1995 й.да туғилган;
- Тошканов Ойбек Қаҳрамон ўғли, 15.02.1996 й.да туғилган;
- Искандаров Обид Саллоҳидинович, 01.08.1995 й.да туғилган;
- Самиев Азизбек Асад ўғли, 01.01.1998 й.да туғилган.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланиши қайд этилгани ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги консули Дилшод Ҳакимов фуқаролар аҳволидан хабар олгани хабар қилинган эди. Дастлабки тахминларига кўра, мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.