7-8 июн кунлари дунёнинг 40дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган компаниялар вакиллари Наманган шаҳрида бўлдилар ва вилоятнинг инвестициявий салоҳияти билан яқиндан танишдилар.
Чет элликларга вилоятни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида ахборот берилди ва сармоя киритиш учун энг жозибадор лойиҳалар тақдим этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
1 / 12
Фарғона водийсининг юраги - Наманган шаҳрида 7-8 июн кунлари "Doing business with Namangan - 2019" халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
2 / 12
Наманган вилояти ҳудудида "Наманган" ва "Косонсой-Фарм" эркин иқтисодий ҳудудлари ва 9 та кичик саноат зоналари мавжуд. Яқин келажакда эса тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган учинчи иқтисодий зона ташкил этиш режалаштирилмоқда.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
3 / 12
Вилоятда йирик текстил ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матоларнинг 15 фоизи Наманган вилоятига тўғри келади. Наманганлик чеварлар томонидан тикиладиган эркаклар костюм-шимларга жаҳон бозорида тобора талаб кучаймоқда.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
4 / 12
7-8 июня 2019 года в Намангане прошел международный инвестиционный форум "Invest in Namangan" и выставка производителей Наманганской области.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
5 / 12
Наманганда етиштирилган ёнғоқлар ва қайта ишланган хўл-мевалар.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
6 / 12
Ўзбекистонда йилнинг 300 дан ортиқ куни қуёшли бўлгани учун мамлакат мевалари дунёдаги энг мазали ва ширин, деб тан олинган. Наманган вилоятида етиштирилган гилос, барча сифат сертификатларига эга бўлиб, бир ҳафта олдин илк маротаба экспорт қилинди ва Лондон супермаркетларида сотувга чиқди, вилоятда етиштирилган ўрик эса Ҳиндистонгача етиб борди.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
7 / 12
Форум арафасида Наманган вилояти ҳокимлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор экспортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ноёб "MADEINNAMANGAN.UZ" порталини ишга туширди. Унда Ўзбекистондаги барча ишлаб-чиқарувчилар каталоги мужассам.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
8 / 12
Инвестиция форуми Наманганда анъанавий Гуллар фестивали ўтказилаётган кунларда бўлиб ўтди.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
9 / 12
Вилоят туризм йўналишида ҳам юқори салоҳиятга эга. Наманганда йирик "Ахсикент" архитектура ёдгорлиги мероси мавжуд. Қадимда бу ўлкада жаҳон илм-фанига салмоқли ҳисса қўшган 30 дан ортиқ олимлар етишиб чиққан ва уларнинг бебаҳо меросини ўрганиш водийни мутлақо янги қиёфада жаҳонга танитиши мумкин.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
10 / 12
X-XIII асрларда Фарғона водийсида Ахсикент йирик шаҳарлардан бири бўлиб, шаҳарда ойначилик, кулолчилик, темирчилик ҳамда қуролсозлик ва бошқа соҳалар ривожланган. 90 гектарга яқин ер ости сув иншоотининг мавжудлиги ва шаҳарнинг мудофаа учун қулай географик ўринда жойлашганлиги Ахсикент шаҳарсозлигидаги ўзига хос жиҳатлар ҳисобланади.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
11 / 12
Форумда 40дан зиёд мамлакатлар, хусусан, Ҳиндистон, Туркия, ХХР, Россия, Германия, БАА, Франция ва бошқа давлатлар хорижий компанияларининг 300дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Форум ишида Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари ва чет эл ОАВ мухбирлари ҳам қатнашдилар.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
12 / 12
Ўзбекистон ташқи сиёсатда, хусусан, жаҳон ҳамжамияти билан савдо-иқтисодий, маданий-дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Вилоят ҳокимлиги расмийлари Наманганга келишни хоҳлайдиган ҳар бир инвестор "Хуш келибсиз!" дея кутиб олинишини ваъда қилди, демак, Фарғона водийси ижобий ўзгаришлар ва катта йўл бошида. Бу борада барчага ибрат мактаби бўлади, деб умид қиламиз.
© Sputnik / Дильшода Рахматова