Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида КХДРни қабул қилади

Учрашув соат 20:00да "Миллий" стадионда бошланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА хабар қилмоққда.

Янги номлар бор: Эктор Купер терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди

Учрашув соат 20:00да "Миллий" стадионда бошланади

Мазкур ўйинни туркманистонлик ҳакам Чоримурод Қурбонов бошқариб боради. Унга ён қанотларда Полвон Полвонов ва Аҳмад Бегназаров ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жамоаси 2 июнь куни сафарда Туркияга қарши майдонга тушиб, мағлуб бўлган эди.