ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Москва вилоятининг Литкарино шаҳрида 11 ёшли қизнинг номусига тегишда гумон қилинаётган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
“11 ёшли қизнинг номусига тегишда гумон қилинувчи 46 ёшли эркак ҳибсга олинди”, - дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига қараганда, 2018 йил июнь ойидан 2019 йил январь ойига қадар бир неча марта ёш қизчанинг номусига теккан. Қайд этилишича, қизча унинг қизининг дугонаси бўлган.
Қизни кўрикдан ўтказган шифокорлар унинг 21-22 ҳафталик ҳомиласи борлигини аниқлашган.
“КП” нашрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига таяниб ёзишича, гумон қилинувчи шахс сифатида Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қизининг номусига бир неча марта теккан тожикистонлик отага умрбод қамоқ жазоси тайинлангани хабар қилинган эди.