ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Чирчиқда курсантлар танклар ёрдамида сув остида ҳаракатланиш машқларини бажаришди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида “Чирчиқ” полигонида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилганди. Т-62, Т-64 ва Т-72 танклари “Қудратли техникалар жанги” мусобақаси иштирокчилари сунъий ҳовуз, миналаштирилган ва манёвр бажариш майдони, танкка қарши чуқур, қўрғон, эскарп (танкка қарши девор), коллеяли кўприк макети ва бошқа тўсиқлардан иборат умумий узунлиги 4200 метр бўлган масофани босиб ўтди.
Тадбирда 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 100 га яқин ҳарбий техника ва 15 дан зиёд вертолёт иштирокида байрамга бағишлаб парад ўтказилди.