Абитуриентлар Давлат хизматлари марказлар орқали ҳужжат топширганда сўровнома тўлдирилади

Тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган регламентга мувофиқ, абитуриентлар Давлат хизматлари марказлар орқали ҳужжат топширганда сўровнома тўлдирилади.

Тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади - президент янги қарори

Қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:

- паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);

- мактабни, коллежни ёки лицейни тугатганлик тўғрисидаги ҳужжат (иловаси билан);

- имтиёзга эга бўлганлар имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат.

Абитуриент бир вақтда, ўқитишнинг бир шакли доирасида 3 тагача олий таълим муассасасини танлаши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатиш учун жорий йил битирувчиларидан ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.