Қашқадарёда ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директорга чора кўрилди

Ўқувчилар жазирама иссиқда Ғузор тумани Ёнқишлоқ маҳалласидаги узун йўл ва ариқни тозалашга мажбурланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Қашқадарёда ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилигининг Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўқувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани юзасидан текширув ўтказилган.

Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жазоланди

Қайд этилишича, текшириш якунларига кўра, мактаб ўқувчиларини ободонлаштириш ишларига жалб қилганлиги учун Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 75-сонли мактаб директори МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

“Унга нисбатан ЭКИҲ 5 баравари миқдорида жарима қўлланилди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, Инспекция томонидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига қонун бузулишини бартараф этиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қуймаслик юзасидан тақдимнома киритилган.

Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида мактаб ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унда ўқувчилар жазирама иссиқда Ғузор тумани Ёнқишлоқ маҳалласидаги узун йўл ва ариқни тозалашга мажбурланаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жазолангани хабар қилинган эди.