Маросимда сўзга чиққан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Ўзбекистонда Пушкин ва унинг ижодига ҳамиша алоҳида эътибор қаратиб келинганини таъкидлади.
"Ўзбек тилида 100 жилдлик рус адабиёти дурдоналарини нашр этиш лойиҳаси айнан рус адабиёти ва драматургиясининг шаклланишига улкан ҳисса қўшган Пушкин асарларини нашр этишдан бошлангани рамзий маънога эга. Айнан Ўзбекистонда биринчи пушкиншунослик жамияти ташкил этилган. Бу мамлакатнинг рус намоёндасига бўлган эътиборидан далолат беради”, - деди элчи.
Рус элчиси Тошкентдаги шоир ҳайкали ўрнатилган майдон аҳоли ва шаҳар меҳмонларини ўзига жалб қилишини, ёдгорликни эса ҳақиқатдан ҳам энг яхшилардан деб аташ мумкинлиги қўшимча қилди.
Тюрденев: Пушкиннинг мероси Россия ва Ўзбекистон халқларини бугун ҳам бирлаштирмоқда
© Sputnik / Рамиз Бахтияров