Тошкентда сув тошқинини олдини олиш учун дренаж тизимлари таъмирланади

Пойтахтда 6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Тошкентда 6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг Toshkentland боғидан Radisson меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.

“Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 6 июнь куни кечки соат 23:00дан 7 июнь тонгги соат 6.00 гача бўлган вақт давомида ёпилади”, - дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин “Ўзгидромет” Тошкентдаги навбатдаги чақмоқ ва ёмғирлар ҳақида огоҳлантиргани хабар қилинган эди.