ШҲТга аъзо давлатлар чегара хизматларининг кейинги йиғилиши Тожикистонда ўтказилади

Тошкентда ШҲТга аъзо-давлатлар чегара хизматлари раҳбарларининг еттинчи йиғилиши ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар чегара хизматларининг кейинги - саккизинчи йиғилиши Тожикистонда ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси чегара хизмати бош штаби раҳбари ўринбосари полковник Олег Колесников маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Марказий Осиёда янги нотинчлик нуқталари пайдо бўлиши мумкин

Бугун Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси раислигида ШҲТга аъзо-давлатлар чегара хизматлари раҳбарларининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат чегараларидаги вазият билан ўзаро ахборот алмашдилар.

ШҲТга аъзо-давлатлар чегара хизматларининг 2019-йилда ҳамкорликда ўтказадиган "Бирдамлик -2019-2021" чегара операциясининг биринчи босқичини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Режани кўриб чиқдилар ва тасдиқладилар.

Шунингдек, 2020 йилда ШҲТга аъзо давлатлар чегара хизматлари экспертлар гуруҳи иш режасини тасдиқладилар.