Мен “тўй генерали” эмасман - Путин

Россия президенти Владимир Путин у барча хорижий тадбирларда қатнашадиган тўй генерали эмаслигини айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин нима учун Нормандияда бўладиган тантанага таклифнома олмагани юзасидан изоҳ берди.

Ким Чен Ин ва Путин бир-бирига нима совға қилди - видео

Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳам ўз байрам тадбирларига ҳаммани таклиф қилмайди.

“Биз ҳам ҳаммани таклиф қилмаймиз. Ҳамма жойда чақирилиши учун, мен тўй генерали эмасман”, - деди Россия етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда Иккинчи жаҳон уруши йилларида Европада иттифоқ қўшинлари туширишга бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилмоқда. Айнан Нормандияда машҳур 150 минг ҳарбийлар туширилганди.

Таъкидланишича, бу Францияни нацистлардан озод қилиш бошланди ва “иккинчи фронт” очилиши расми ҳисобланади.