ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Бугун бутун дунёда буюк рус шоири Александр Пушкин таваллудининг 220 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу муносабат билан Ўзбекистонда ҳам турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Наманган давлат университетида ҳам талабалар иштирокида кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда олий ўқув юртидаги "Муқаддас лирв" адабий тўгараги аъзолари ва шаҳардаги бошқа муассасалари вакиллари ҳам иштирок этишди. Талабалар Пушкин, Анна Ахматова ҳаёти ва ижоди ҳақида ўз билимларини намойиш қилишди, - деб хабар қилмоқда ЎзА.
Ғолиблар ташкилотчилар таъсис этган дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.