Ёмғир ва момақалдироқ: Ўзбекистонда эртага кутилаётган об-ҳаво

Эртага Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Республика Гидрометеорология маркази 6 июнь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда "кўр ёмғир" ёғди – видео

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғиши кутилади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида момақалдироқ бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.