Хўжандда ўз уйида фоҳишахона очган эркак қўлга олинди

Хўжандда истиқомат қилувчи киши ўз уйини 24 ёшли йигит ва 20 ёшли қизга берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Тожикистон Сўғд вилоятида полиция ходимлари фоҳишахона очган кишини қўлга олди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ хабар қилди.

Тошкент вилоятидан Туркияга фоҳишаликка юборилаётган аёллар қўлга олинди

Интим учрашувларни ташкиллаштириш учун 55 ёшли эркак меҳмонлардан пул олган.  

Тожикистон ИИВ маълумотларига кўра, 29 май куни гумонланувчи 24 ёшли йигит ва 20 ёшли қизга Ғофуров туманида жойлашган уйини берди. Бу хизмат учун уй эгаси 27 долларга яқин пулни олди.

Тезкор-тадбир натижасида полиция ходимлари эркакни ушлади.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов иши олиб борилмоқда.