Чоршанба куни АҚШ президенти Буюк Британияга давлат ташрифини якунлади.
Бундан аввал АҚШ президенти ташрифи муносабати билан Лондонда минглаб кишилар иштирокида норозилик митинглари ўтказилди.
4 июнь куни эрта тонгда одамлар Трафальгар майдонида тўпланди. Кейинчалик у ердан лондонликлар Уайтхолл орқали Парламент майдонига ўтди.
Намойишчилар Трампнинг мигрантлар ва Яқин Шарқ бўйича сиёсатига қарши шиорларни бақириб айтишди.
Митинг иштирокчилари сўзларига кўра, “қаршилик карнавалига” ўн минглаб одам чиқди. Ҳатто Қиролича Елизавета II анъанавий дастурини ўзгартиришга тўғри келди.
Намойишчилар “Трамп кичкинтой” улкан шарини учирди.