Нидерландияда жинсий зўровонлик қурбони бўлган қиз эвтаназия қилинди

Нидерландияда 17 ёшли қиз ўз хоҳишига кўра эвтаназия қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Нидерландиялик 17 ёшли Ноа Потховен эвтаназиядан файдаланиб, бу ёруғ оламни тарк этди, деб хабар беради Daily Mail.

Бритни Спирс илон билан тушган рақси мухлисларни ҳайратда қолдирди

Маълум қилинишича, қиз ўсмирлигида жинсий зўравонлик қурбонига айлангани сабаб посттравматик стресс, тушкунлик ва анорексиядан азият чеккан. У узоқ йиллар психиатрик клиникаларда даволанган, 16 ёшида “Ғалаба қозониш ёки ўқиш” номли автобиографик китоб ҳам ёзган.

Шифокорлар қиз 17 ёшга тўлганидан икки кун ўтиб унга инъекция юборган.

Нидерландия қонунчилигига кўра, шифокор беморнинг оғриқларини чидаб бўлмас даражада деб топса, 12 ёшдан ошганлар эвтаназия қилиниши мумкин. 17 ёшдан ошган фуқароларгина ота-онасининг розилигисиз эвтаназиядан фойдалана олади.