ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Ироқ ҳарбий разведкаси “Ислом давлати” (Россияда тақиқланган ташкилот) террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этди.
Разведка маълумотларга қараганда, ал-Бағдодий Ироқ ва Сурия ўртасидаги чегара ҳудудлари, Хомс провинцияси, Ироқ чўллари ва Туркия билан чегарадаги қуролли кучлар бўлмаган ҳудудларда ҳаракат қилган.
Бу ҳақда РИА Новостига Ироқ ҳарбий разведкаси раҳбари Саад Музхер аль-Алляк маълум қилди.
Апрел ойида, 2014 йилдан бери илк марта, “ИД” террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий акс этган видеоёзув пайдо бўлганди. Видео реолик қачон ва қаерда олинган айтилмаган.
Ал-Бағдодийга ўхшаган киши, у пастки қисми қизғиш рангга бўяган соқол қўйган. Бошқа видео иштирокчилари билан суҳбат чоғида у “ИД”нинг назоратида қолган сўнгги ҳудуд - Суриянинг Багуз шаҳри мағлубиятга учраганини тан олади. АҚШ иттифоқ кучлари Багуз устидан бир ой олдин назорат ўрнатилганини расман эълон қилганди.
Сўнгги йилларда Ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида бир неча марта хабарлар пайдо бўлган, бироқ бу маълумотлар расман тасдиқланмаган эди.
2018 йил август ойида al-Sumaria телеканали Ироқ разведкасидаги манбага асосланиб, Ал-Бағдодий оғир жароҳат олгандан сўнг фалаж бўлиб қолган ва террорчилик уюшмани бошқармаётгани ҳақида хабар берганди.