Қирғизистон ДЧХ раиси: Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкасб, душман эмас

Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати раиси полковник Уларбек Шаршеев Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасиларининг ҳамкорликдаги фаолияти тўғрисида гапирди
Sputnik

Эслатиб ўтамиз, демаркация лойиҳаси доирасида бугунги кунда икки давлат ўртасида қирғиз-ўзбек давлат чегараси тўғрисида шартнома имзоланган, бу ҳужжат туфайли икки давлат ўртасидаги чегарадош ҳудуднинг 85 фоизи тўлиқ белгилаб бўлинган.

Икки давлат чегара хизматлари ўртасидаги яқиндан ҳамкорлик республикалар чегарасидаги янада самарали ҳаракатларга ёрдам бермоқда, дея ҳикоя қилган Шаршеев Sputnik Қирғизистонга берган интервьюсида.

Охирги вақтларда чегарадош ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида можароли ҳолатлар юзага келмаган. Чегарачилар ўртасидаги фаол мулоқот ва йўлга қўйилган ҳамкорликдаги ҳаракатлар туфайли турли хилдаги "ҳодисаларнинг" сонини сезиларли камайтириб келмоқда.

Қирғизистон ДЧХ раиси: Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкасб, душман эмас