Ўзбекистонда “Жисмоний тарбия ва спорт” ягона ахборот тизими жорий этилади

Ягона ахборот тизимининг юритилиши, ушбу тизимга маълумотлар мунтазам киритилиши ва уларнинг долзарблиги таъминланиши мониторингини амалга оширадиган давлат органи этиб Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik.  “Жисмоний тарбия ва спорт” ягона ахборот тизимини яратиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

Эктор Купер: “Бор кучимизни Жаҳон чемпионатига чиқиш учун сарфлаймиз”

Мазкур Ягона тизимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- спортчилар, тренерлар, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари), шунингдек, республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳақидаги маълумотларнинг тизимли мониторингини олиб бориш;

- таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонларини топшириш натижаларини таҳлил қилиш;

- спортчилар, тренерлар ва республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотларини рўйхатга олиш ва фаолиятини ҳисобга олиш.

Ягона тизим 2019 йил 1 сентябргача ишга туширилади.

Ягона ахборот тизимининг  юритилиши, ушбу тизимга маълумотлар мунтазам киритилиши ва уларнинг долзарблиги таъминланиши мониторингини амалга оширадиган давлат органи этиб Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги белгиланди.

Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази эса Ягона тизимни ишлаб чиқувчи ва оператор ҳисобланади.

Маълумотлар www.sport.uz ягона ахборот порталида, шунингдек, Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириб борилади.