Наманганда 24 ёшли фуқаро амакиваччасини пичоқлаб қўйди

Фуқаро уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи амакиваччаси 29 ёшли фуқаронинг қорин қисмига пичоқ билан урган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Наманганда 24 ёшли фуқаро амакиваччасини пичоқлаб қўйди.

Жиянини тарбиялаш мақсадида таёқ билан уриб, унинг умрига зомин бўлган тоғалар ушланди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 24 ёшли фуқаро уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи амакиваччаси 29 ёшли фуқаронинг қорин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада эса жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Хабарда қайд этилишича, жиноятчи қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда келин маст ҳолатда қайнотасининг умрига зомин бўлгани хабар қилинган эди.