Ҳайит байрамига совға: Сурхондарёда ҳарбий хизматчилар янги уйларда кутиб олади

Хайробод қўрғонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада барпо этилган 48 хонадонга мўлжалланган икки қаватли жами 3 та уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Сурхондарёнинг Денов туманида қуриб битказилган янги уйларнинг калитларини ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Наманганда Ўзбекистон ва Беларус ҳарбийлари ҳарбий машғулотлари якунланди

Ҳарбий оркестр ҳамда карнай-сурнайлар садоси остида уйларни топшириш маросимида Денов тумани ҳокими Бахтиёр Иботов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Хайробод қўрғонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада барпо этилган 48 хонадонга мўлжалланган икки қаватли жами 3 та уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.

2018 йил режаси бўйича 74 та уй ипотека кредити асосида, 21 таси хизмат уйлари сифатида қурилиб, ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилмоқда.