Бугун Россияда мусулмонлар Рўза-ҳайитни кутиб олмоқда

Намоз ўқувчиларга қулай бўлиши учун, Москва масжидлари атрофлари автомбиллардан тозаланиб, шаҳар транспорти йўналишларига ўзгартиришлар киритилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Бугун Россия мусулмонлари Рўза-ҳайит байрамини кутиб олмоқда.Эрта тонгдан москва шаҳридаги барча масжидлар олдиган мусулмонлар оқиб кела бошлади. Шаҳар маъмурияти ва ҳуқуқни сақлаш органлари намоз ўқувчилар хавфсизлигини сақлаш мақсадид, олдиндан масжидлар яқинидаги кўча ва майдонларни автомобиллардан тозалаб, навбатчилик қилишмоқда.

Ўзбекистонда ҳайит арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар озодликка чиқарилди

Москва ва Москва вилоятида намоз ўқиладиган майдонлар сони 47 тадан ортиқ. Ушбу майдонларда 110 мингдан ортиқ мусулмонлар Ҳайит намозини ўқиш учун жамланиши кутилмоқда.

Одатда энг кўп одам жамланадиган масжидлар Москва марказида жойлашган. Булар Проспект мира бекати ёнидаги Москва жоме масжиди, кейин Минская кўчасидаги мусулмон масжиди ҳамда Большая Татарская кўчасидаги масжидлар.

Ушбу ва бошқа масжидлар яқинида Рўза-ҳайит байрами тонгида одам кўп бўлишини билган ҳолда Москва ҳуқуқни сақлаш органлари тунги соат 00:01 дан бошлаб бугун тонг соат 11:00га қадар ҳар қандай транспорт ҳаракатини чеклаб қўйишган.

Шунингдек, хавфсизлик ва қулайликни таъминлаш мақсадида айрим метро бекатлари ва автобус йўналишларига ўзгартириш киритилган. "Проспект мира" метро бекати фақат чиқиш учун ишлмоқда. Метрога кирмоқчи бўлганлар қўшни бекатларга йўналтирилмоқда.