Ўзбек гилосининг биринчи партияси Хитойга экспорт қилинди

Фарғона вилоятида етиштирилган гилос Шанхайда сотиш мақсадида етказиб берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Ўзбекистон етиштирилган гилос Хитойнинг Shanghai Huizhan Fruit & Vegetable Market Management Co.,Ltd. бозорига етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбек гилоси биринчи марта Лондон дўконларида сотилмоқда

30 тонналик биринчи партияни қабул қилишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Фарғона вилоятида етиштирилган ширин меваси Шанхайда сотиш мақсадида етказиб берилди.

“Ўзбек гилоси жуда маззали таъмга эга. Унинг қадоғи ва калибровкаси халқаро талабларга жавоб беради. Бу жаҳон брендлари билан рақобатлашиш имконини беради”, - деди Zhejiang Fesna E-shop Co.Ltd комания бош менеджери Чжу Цзяньфэн.

Shanghai Huizhan Fruit & Vegetable Market Management Co., Ltd бошқарувчининг ўринбосари Лин Етанинг сўзларига кўра, Шанхай аҳолиси биринчи марта ўзбек гилосини таътиб қўрмоқда.

“Шу муносабат билан умид қиламанки, Хитойга ўзбек меваларининг ассортименти янада кенгаяди ва келгусида бизга қовун, узум, лимон ва бошқа маҳсулотлар келади”, - деди Лин Ета.

Таъкидланишича, Хитой компанияси Tmall интернет дўкони майдонида сотиш учун Ўзбекистонлан гилос импорт ҳажмини 2600 тоннага етказишни режалаштирмоқда.