Юқумли касаллиги бор мигрантлар Россияда рўйхатга олинади

Россияда юқумли касалликлар билан касалланган мигратлар маълумот  базаси тузилади ва улар ишга қўйилмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Россия истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи органи Роспотребнадзор юқумли касалликлар билан касалланган мигрантлар маълумот базасини тузишни таклиф қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Ўзбекистонда мигрант аёлларнинг болалари ҳимояга олинади

Роспотребнадзор таклиф қилган қонун лойиҳасига кўра, юқумли кассалик аниқланган меҳнат мигранти махсус рўйхатга киритилади. Шундан сўнг, аҳоли орасида эпидмиологик вазиятга таъсир қиладиган маълумотлар ўрганилади, жумладан унинг меҳнат фаолияти, турар жойи ва бошқалар ҳақида, дейилган хабарда.  

Ушбу маълумотлар базасини яратиш юқумли касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш, санитария ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ва инфекцион касалликларга чалинган мигратларнинг иш фаолиятини чеклашга қаратилган.