Кучли ёмғир: Тошкентга учган иккита самолёт ўз йўналишини Самарқандга ўзгартирди

Кучли ёғингарчилик туфайли Нур-Султон ва Москвадан учган самолётлар ўз йўналишини Самарқандага ўзгартирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли ёғингарчилик туфайли пойтахтга парвоз қилаётган иккита самолёт Самарқандга йўл олди. Бу ҳақда AviaSpotter телеграм канали хабар қилди.

Тошкентда "кўр ёмғир" ёғди – видео

Хусусан, Нур-Султондан Тошкентга учиб келаётган, UZBEKISTAN airways’нинг Airbus A320-214 самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли Самарқанддаги аэродромга ўз йўналишини ўзгартирди.

Бундан ташқари, UZBEKISTAN airways’нинг Москва - Тошкент рейсидаги Boeing 787-8 Dreamliner самолёти ҳам пойтахтдаги ноқулай об-ҳаво ва кучли ёғингарчилик туфайли Самарқандга йўл олди.