Тошкентда Лайлат ул-қадр қандай кутиб олинди

Хорижий нашрларда Тошкентда “Лайлат ул-Қадр” кечаси дрон ёрдамида олинган суратлар тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Тошкент масжидлари яқинида Лайлат ул-Қадр кечаси дрон ёрдамида олинган фотосуратлар Британиянинг Daily Mail нашри орқали тарқатилди.

Ўзбекистонда ҳайит арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар озодликка чиқарилди

Суратлардан кўриниб турибдики, шаҳар кўчаларида, масжидлар яқинида минг-минглаб одамлар “Лайлат ул-Қадр” кечасини кутиб олиш учун жамланган.

“Лайлат ул-Қадр” кечаси - “Белгилаш, ўлчаш кечаси” маъносида тушунилади. Ислом динида айтилишига кўра айнан ушбу кечада Муҳаммад с.а.в.га Қуръони карим илк бор намоён бўлган. Ҳозирда “Лайлат ул-Қадр” Рамазон ойининг сўнгги 10 кунларининг бирида белгиланади. Ўша тунни мусулмонлар ухламасдан ўтказишади.

Бу йил Тошкентда “Лайлат ул-Қадр” кечаси 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси кутиб олинди. Уни уйда эмас масжидда кутиб олувчилар сони янада кўп бўлди. Қуйидаги суратларда буни томоша қилиш мумкин.