Шавкат Мирзиёев: “Хатони кечираман, хиёнатни кечирмайман”

Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилди.

Китоб ўқиш даражаси етарли эмас – Шавкат Мирзиёев

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, йиғилиш кескин танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда. 

“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди. Депутатларга 2 йилда катта имкониятлар бердим. Фақат қўл кўтаради”, - дея таъкидлаган президент.

Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган.

“Хатони кечираман, хиёнатни кечирмайман. Пора олдими, тамом, у қамалади. Мен бугун таклиф эшитгани келганман. Менга мақтов керакмас”, — деган давлат раҳбари.