Ўзбекистонда доллар яна юқорига кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 4 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 27,66 сўмга кўтарилиб, 8 513,57 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 1,18 сўмга кўтарилди ва 9 507,10 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 1,11 сўмга камайди ва 130,41 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.