Очофат ёхуд жўжаларини тушликсиз қолдирган ота лайлак қиссаси – видео

Ижтимоий тармоқда лайлак ини устида бевоситада ўрнатилган камера тасвирга олган видео кенг тарқалмоқда. Амур вилоятида лайлак ўз жўжаларига овқат бермоқчи эди, бироқ кутилмаганда...
Sputnik

Ота лайлак бир мунча вақт жўжалари шошмасдан, бамайлихотир балиқни қандай чўқишларини кузатиб туради, бироқ кейин томдан тараша тушгандай, балиқни бечора болалари тумшуғидан ёлқиб олиб, очкўзлик билан еб қўяди.

Эҳтимол, оила бошлиғи ов қиламан деб қаттиқ чарчаган. Шунинг учун нафсини жиловлай олмасдан, норасидаларини тушликдан маҳрум қилди.

Ёки бўлмасам, жўжаларига чаққонлик ва эпчилликдан сабоқ беришга аҳд қилган.

Мазкур қизиқарли ҳолат тасвирланган видеони Sputnik Ўзбекистон эътиборингизга ҳавола этади.