Космонавтлар профессионал касаллиги нима биласизми?

“Роскосмос” коинотда узоқ вақт ишлаб қайтган космонавтлар соғлиқлари бўйича нимадан арз қилишини айтиб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik.”Роскосмос” компаниясининг ижрочи директори Сергей Крикалев МИА “Россия Сегодня” студиясида бўлиб ўтган анжуманда ксмонавтлар парвоздан кейин нималар ҳақида арз қилишини айтиб берди.

Крикалев айтишига қараганда, бир неча ой ХКСда ишлаган космонавтлар орасида эшитиш қобилияти пасайиши тез-тез учраб турадиган ҳолат экан.

Коинот байрами: Тошкентда космонавтика куни қандай нишонланди

“Профессионал касалликларга келсак – ҳа бундай касалликлар бор. Космонавтлар қайтиб келгандан кейин эшитиш қобилияти кузатилиши мумкин. Лекин бу ҳолат кўпроқ эски техникада кузатилар эди. Халқаро космик станцияда кўплаб ускуналар бор, уларнинг вентиляторлари шовқинли ишлайди. Биз ҳозир шовқинга қарши курашмоқдамиз. Замонавийлаштирилган шовқинсиз вентиляторлар, қўшимча товуш ҳимоялари ўрнатаяпмиз”, - деди “Роскосмос” раҳбари.

Иккинчи томондан олганда, олдин фазогирлар танлаш мезонлари жуда қаттиққўл эди, ҳозир эса – бироз юмшаган, дейди космонавтлар тиббий кўриги учун жавоб берувчи мутахассислардан бири Олег Орлов.

Олдин космонавтлар танлаб олинганда фақат ўртача статистик ҳолатдаги шахслар танланган. Ҳозир эса, соғлиғида алоҳида хусусиятлари бўлган кишилар ҳам танлаб олинмоқда. Бунинг натижасида кўплаб олимлар ва муҳандисларни коинотга учириш имкони пайдо бўлмоқда, деди мутахассис.