Бишкек марказида портлаш юз берди: 4 киши жароҳатланди

Портлаш жойи милиция ва транспорт прокуратураси ходимлари томонидан кўздан кечирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Бугун, маҳаллий вақт билан соат 8:45 да Бишкек марказида портлаш юз берди. Бу ҳақда воқеа жойидан Sputnik Қирғизистон мухбири хабар қилди.

“Мен шокда”: Бишкек бозорларида 4 соат ичида 5 та ОИВ вирусини юқтирганлар аниқланди

Ҳодиса соат 8:45 да Панфилова кўчасида содир бўлди. У ерда йўловчиларга хизмат кўрсатиш корхонаси жойлашган.

Таъкидланишича, кир ювиш цехида 40 тонналик сиғимда сув қайнатиш идиши портлаб кетди.

4 киши шифохонага ётқизилди – қўриқчи ва фирманинг уч ходими.

“Цехда ойналар синди. Портлаш сабаби бир нечта бўлиши мумкин, махсус комиссия аниқлайди”, - деди “Қирғиз  темир йўли” бош муҳандиси Николай Лиличенко.

Портлаш жойи милиция ва транспорт прокуратураси ходимлари томонидан кўздан кечирилди.