“Метро йўловчининг кўз ўнгида” тасвирий санъат кўргазмаси 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ташкил қилинди. Тошкент метросининг кундалик ҳаёти ҳақидаги суратлар “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” бекатлари ўртасида кўриш мумкин эди. Суратлар Беньков номидаги коллеж ўқувчилари томонидан чизилган.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари ўзларига маъқул бўлган сурат учун овоз беришлари мумкин эди. Танлов иштирокчилари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланадилар, ғолиблар эса пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Ёш мусаввирларнинг ижодлари ва метро йўловчиларининг ҳис-туйғулари акс этган сара суратларни Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.