Ўзбекистон Ҳаво йўллари Россияда “энг мазали” хорижий авиакомпания бўлди

Россия оммавий туристик портали ўтказган сўровшга кўра, Ўзбекистон Ҳаво йўллари йўловчиларни энг мазали таомлар билан сийловчи хорижий авиакомпания бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Россия туристик хизматлар портали Туту.ру ўтказган сўровга кўра “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хорижий авиакомпаниялар энг “мазали таомлар билан сийловчи авиакомпания” бўлган, компания матбуот хизмати хабарига асосан.

Ўзбекистон ҳаво йўллари Индонезияга парвоз қила бошлади

Туристик портал томонидан 2018 йилнинг апрелидан 2019 йил апрелига қадар 27500 нафар йўловчилар орасида сўров ўтказилган. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Ҳаво йўллари Россияга парвоз қилаётган хорижий авиакомпаниялар орасида энг мазали таомли авиакомпания деб топилган.

Йўловчилар айтишигу кўра, Ўзбекистон ҳаво йўллари таомлари мазали ва миқдори ҳам анча кўп. Шунингдек 6 соатдан кўпроқ парвоз қилувчи йўловчиларга асосий овқатдан ташқари қўшимча нонушта ҳам таклиф қилинади.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари хабарига кўра, компания ошпазлари, йўловчилар истак ва хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда доимий тартибда ўз таомларига ўзгариш киритиб борадилар. Таомлар тайёрлаганда йўналиш ҳамда йўловчилар хоҳиш ва истаклари ҳисобга олинади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" - Марказий Осиёда энг яхши авиакомпания

Шунингдек йўловчилар бепул равишда ўзларига мос келадиган таомларни танлашлари мумкин: болалар менюси, ҳалол овқатлар, вегетариан овқатлар ёки кошер меню. Ушбу таомларни авиачипта харид қилганда қайд этиш керак ва аэропортда, самолётга чиқишдан олдин яна бир баробар тасдиқлаб олиш керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари бундан 2 йил олдин ўтказилган сўровда ҳам ғолиб чиққан эди. 2017 йил декабрида ўтказилган сўровда 22 минг киши Ўзбекистон ҳаво йўллари таомларини МДҲ авиакомпаниялари орасида энг мазали деб топган эди.