ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Ўзбекистонга бўлган илк ташрифидан ҳайратга тушди. Бу ҳақида у ижтимоий тармоқда изоҳ қолдирди.
“Марказий Осиё ва Европанинг юзлаб йиллар давом этаётган маданий, савдо ва инсоний алоқалари ҳақида ўйлаш – бу ажойиб... Самарқанд эса империя пойтахти ва йирик савдо маркази бўлган. У ўша вақтдаги Лондон ва Римни қўшиб ҳисобласа ҳам – улардан каттароқ бўлган. Буни тасаввур қила оласизми?”, - деб ёзган Туск.
Эслатиб ўтамиз, Европа Кенгаши раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан 31 май куни учрашган эди. Бу йил Ўзбекистон ва ЕИ дипломатик муносабатлар ўрнатганида 25 тўлди.