Ўзбек ошпазлари Грозний марказида минглаб кишиларга ифторлик берди

Грозний шаҳрининг асосий майдонида ўзбекистонлик ошпазлар 20 минг киши учун палов тайёрладилар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзбек палови дунёни забт этишни давом этмоқда: бу сафар ошпазлар Грозний шаҳридаги марказий майдон "Чеченистон юраги" масжиди рўпарасида минглаб кишилар учун берилган ифторликда палов тайёрладилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Майдоннинг ўзида "навес" остида ошхоналар ҳозирланиб, улкан дошқозонлар ўрнатилди. Кавказ ва Осиё ошхоналари таомлари, десертлар тайёрланди", - деб хабар қилган нашр.

Йигирма минг киши учун паловни ўзбекистонлик ошпазлар тайёрлашган.

Масжид олдидаги майдонда одамлар ўтириб дам олишлари учун юзлаб метр гиламлар тўшалди, дастурхонлар ёзилди.