Far North Bulletin янгиликлар портали хабарига кўра, ҳодиса Цанина шаҳрида юз берган.
Letaba Rugby Club майдонида регби бўйича иккита маҳаллий жамоалар ўртасидаучрашув бўлиб ўтаётган бўлган. Қайсидир маҳалда стадионга ёввойи ҳайвонлар югуриб чиққан ва майдондаги ўтни кавшашга ўтган.
Шу боис ўйинни тўхтатишга мажбур бўлишган.
Спорт майдонида ўт чайнаётган бегемотлар акс этган видео тезда интернет тармоғида тарқалиб кетди.