Песков Путиннинг рейтинги қандай шакллантирилиши ҳақида гапирди

Песковнинг айтишича, Кремль администрацияси турли маълумотларни диққат билан кузатиб боради, аммо бу маълумотлар охир-оқибат фуқаролардан олинадиган маълумотга қарама-қарши бўлиб чиқади. Ва бундай ҳолатлар тез-тез рўй беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин рейтинги россияликларнинг президент фаолиятига берган баҳосига қараб шаклланади, шу билан бирга социологлар кўпинча янглишадилар, лекин соҳа мутахассислари профессионаллигини Кремль юқори баҳолайди, деди давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков. РИА Новости хабарига асосан.

Путин коинотнинг энг ҳурматга сазовор кишилари ўнлигидан жой олди

"Биласизми, президентнинг ҳар-хил рейтинги йўқ. Президент рейтинги битта, ва у одамлар президент фаолиятини қандай баҳолашлари, ўша иш натижаларига қараб шакллантирилади. Қолган барчаси социология хизматлари фаолияти методикаси - улар иккиламчи", - деди Песков журналистлар томонидан берилган "ВЦИОМ томонидан эълон қилинган Путиннинг янги рейтинги натижаларидан қониқдингизми" деган саволга жавобан.

Кремль вакили шу билан бирга, "социология соҳасида ишчиларнинг профессионаллигини юқори баҳолашларини, аммо, баъзан саволлар туғилиши ва улар бу саволларни социологларга албатта беришларини ва беришда давом этишларини" таъкидлади.