Ўзбекистонда 30 йилда илк бор аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Мамлакатдаги сўнгги аҳолини рўйхатга олиш тадбири 30 йил илгари 1989 йилда бўлиб ўтган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 май - Sputnik. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси бугун 2022-йилда Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олишга бағишланган давра суҳбати ўтказади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти – тадқиқот

Давра суҳбатининг мақсади аҳолини рўйхатга олиш режасини тақдим этиш, миллий ва халқаро ҳамкорларни ҳозирги кунга қадар амалга оширилган тайёргарлик ишлари ҳақида хабардор қилиш, ривожланиш бўйича ҳамкорлар томонидан келгуси ойлар ва йилларда қўллаб-қувватлашни талаб қиладиган соҳаларни белгилашдир.

Мамлакатдаги сўнгги аҳолини рўйхатга олиш тадбири 30 йил илгари 1989 йилда бўлиб ўтган ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш мустақилликни қўлга киритгандан сўнг илк рўйхатга олиш бўлади.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти дунёнинг барча давлатлари 2015-2024-йилларда, 2020-йилда аҳоли ва уй-жой фондининг батафсил статистикасини ҳеч бўлмаганда бир марта тақдим этишни тавсия қилади. Ўзбекистон ҳам аҳолини рўйхатга олишни ўтказаётган 227 мамлакатга қўшилади.

Аҳолини рўйхатга олиш конценциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармон президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 5 февралда имзоланган. Аҳолини рўйхатга олиш жорий йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган. Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун 1 июль ойида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши кутилмоқда.