To be continued!? Украинада Порошенкога қарши яна бир жиноий иш қўзғатилди

Портнов сўзларига кўра, Пётр Порошенко июль ойининг бошларида тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 май - Sputnik. Украина давлат тергов бюроси Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога нисбатан яна бир жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда РИА Новости Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти бошлиғининг собиқ ўринбосари ҳуқуқшунос Андрей Портнов сўзларига асосланиб хабар қилди.

Порошенкога қарши тўртинчи жиноий иш очилди

Маълум қилинишича, бу сафар собиқ президент "2019 йил март-май ойларида Адлия олий кенгаши аъзоларини тайинлаш учун номзодларни танлаш бўйича танлов ўтказишга ноқонуний таъсир кўрсатиш"да  намоён бўлган ҳокимиятни қўлга олишда гумон қилинмоқда.

Портнов собиқ президент июль ойининг бошларида тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши мумкин деб ҳисоблайди.

Қайд этиш жоизки, бу мамлакатнинг собиқ етакчисига қарши қўзғатилган бешинчи жиноий ишдир.

“Бу ҳали ҳолва”: Порошенкога қарши яна бир жиноий иш қўзғатилди

Бундан аввал Пётр Порошенкога қарши “Кузня на Рыбальском” заводини сотишда 300 миллион долларни қонунийлаштириш ҳолати, “Центрэнерго” ОАЖда лавозимларни тақсимлашдаги ноқонуний ҳаракатлар, давлатга хиёнат ҳамда суд ҳокимиятини ноқонуний олиб қўйишда (узурпация) айблови билан жиноий ишлар қўзғатилганди.