Ўзбекистондан Россияга келиб ишлаши мумкин бўлган фуқаролар сони чекланмаган - Приходько

Россияга ҳар йили 2,5 миллион Ўзбекистон фуқаролари ишлашга келади - бош вазир ўринбосари.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Ҳар йили Ўзбекистондан Россияга 2,5 миллион киши келади ва уларнинг аксарияти ишлаш мақсадида, дейди Россия бош вазири ўринбосари Сергей Приходько РИА Новостига.  

Дмитрий Медведев Тошкентга келди

Маълумки, Россияда ишлаш учун патент расмийлаштириши керак. Бу иш билан фақат давлат органлари шуғулланади. Приходько айтишига кўра, келаётган мигрантларнинг баъзилари иш қидириб ёки ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида ўртакаш фирмаларга мурожаат қилгани туфайли, келажакда икки давлат органлари уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қийинчилкларга дуч келади.

"Патент расмийлаштиришда ёки ишга жойлашишда кўплаб мигрантлар фаолияти шаффоф бўлмаган ўртакаш фирмалар химатларидан фойдаланади. Шу сабабли Ўзбекистон ва Россия давлат органлари меҳнат мигрантларининг иш фаолияти, уларнинг иш шароитлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмайдилар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайдилар”, - деди Приходько.

Евроосиё иқтисодий иттифоқ янада кенгайиши мумкин - Медведев

Бош вазир ўринбосари шунингдек, 2017 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон ва Россия орасида имзоланган, Ўзбекистон фуқароларини Россияда ташкиллаштирилган тартибда ишга қабул қилиш ҳақидаги шартнома ҳақида сўзлаб  берди.

“Ушбу шартнома иш берувчига керакли квалификацияга эга бўлган ишчиларни ёллаш меҳнат мигрантига эса – муносиб меҳнат шароитларини ва меҳнат ҳуқуқларини кафолатлайди”, - деди Приходько.

Келажакда Ўзбекистондан Россияга келувчи меҳнат мигрантлари сони ошиши мумкинми деган саволга бош вазир ўринбосари қуйидагича жавоб берди:

“Россияга меҳнат қилиш учун келаётган Ўзбекистон фуқаролари сони квоталанмаган ва улар келиши учун таклифнома талаб қилинмайди. Шу сабаб улар Россия ҳудудида мустақил иш қидиришлари ёки ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлашишлари мумкин. ИИВнинг ҳудудий бўлимида патент расмийлаштирилганиден сўнг, улар ҳар қандай жойда қонуний ишлаши мумкин”, - деди Приходько.

Бош вазир ўринбосари шунингдек Ўзбекистон фуқаролари учун МИФИда Россия давлат квотаси асосида 30та ўрин ажратилганини ва МИФИнинг Ўзбекистонда очиладиган филиалига 100 киши қабул қилинишини хабар қилди.