Урганч халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов кутиб олди.
Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия ўтган йилнинг октябр ойида, Россия ва Ўзбекистон президентлари музокаралари якунига кўра ташкил топган.
Комиссия иши савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича иккиёқлама ҳаракатларни мувофиқлаштириб боришдан иборат.
Дмитрий Медведев Тошкентга келди
Ўзбекистон ва Россия ҳукумати раҳбарлари музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-маърифий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, энергетика, саноат, транспорт, юқори технологиялар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш борасида муҳокамалар олиб боришади.