Совғалар ва катта байрам: болаларни ҳимоя қилиш кунида ўтказиладиган тадбирлар

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтдаги истироҳат боғларида “Фарзандларимизга бахтли болаликни улашайлик” акцияси доирасида кўнгилочар тадбирлар ва байрам томошалари намойиш этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Тошкентда болажонлар учун ўтказиладиган байрам томошалари ҳақида хабар қилди.

ИИББ болалар гуруҳини автобусда ташиш қоидаларини тушунтириб берди

1 июнь куни соат 10.00 да Мудофаа вазирлиги томонидан қуйидаги истироҳат боғларида байрам тадбирлари намойиш этилади:

1.  Мирзо Улуғбек туманидаги “Мирзо Улуғбек” истироҳат боғи;

2.  Шайхонтоҳур туманидаги “Анхор-Локомотив” истироҳат боғи;

3.  Чилонзор туманидаги “Ғофур Ғулом” истироҳат боғи.

Байрам тадбирлари давомида болажонлар ва таниқли спорт усталари ўртасида турли беллашув ва мусобақалар ўтказилади, мусиқа, рассомчилик бўйича истеъдодлилар аниқланиб, уларга эсдалик совғалари топширилади, ва албатта, курсантларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилади.

“Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрлари ўзларининг тантанавор чиқишлари билан йиғилганларга аъло кайфият улашиши режалаштирилган.

Яна бир муҳим совға — “Турон” ҳарбий-театр студияси болажонларга мўлжалланган саҳна кўринишлари билан куннинг унутилмас тарзда ўтишини таъминлайди”, - дейилган хабарда.