Қандай қилиб қоринни йўқотса бўлади: олимлар энг самарали усулни аниқлади

Олимлар фикрига кўра, кунига уч марта қисқа машқлар қорин қисмида ёғни йўқотиш учун ёрдам беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Америкалик олимлар қорин қисмидаги ёғни йўқотиш учун кисқа машқлар ёрдам бериши ҳақида хулосага келишди. Бу ҳақда MedicalXpress хабар қилди.

Олимлар кўзни кўр қиладиган маҳсулотларни санаб ўтишди

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ёш ўтиши билан мушак массаси қисқариши кузатилади ва бу ўз навбатида кўп ҳолларда қорин ва баданинг тепа қисмида ёқ тўпланишига олиб келиши мумкин.

Бу қорин семизлиги дейилади, бу эса юрак-қон касалликлари ривожланиш хавфини оширади.

Олимлар тадқиқот ўтказди, унда 70 ёшли кишилар иштирок этди.

Уларнинг ярми 10 ҳафта мобайнида кунига 3 марта қисқа машқларни бажаришади. Қолганлар эса одатдаги ҳаёт тарзини олиб боришади.

Бошида машқлар 18 дақиқа давом этди, бироқ аста-секин уларнинг давомийлиги 36 дақиқага етди.

Тадқиқот натижаларига кўра, спорт билан шуғулланганларнинг ёғ массаси турмуш тарзини ўзгартирмаган кишилар билан таққослаганда учдан бир қисмга камайгани маълум бўлди. Шунингдек, уларнинг мушаклари ҳам кўпайди.

Шу билан бирга, мутахассислар таъкидлашича, қисқа машқлар эркакларда энг самарали натижа берди.

Бундан аввал Sputnik олимлар тадқиқотига асосан кўриш қобилиятини кескин ёмонлашувига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида хабар қилганди.