Кўп эътирозларга учраган қозоғистонлик модель яна мухлисларни ҳайратда қолдирди

Нур-Султонда ўтказилган мода тадбирида қозоғистонлик модель Дианагул Тасова ҳижобда пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Таниқли қозоғистонлик модель Дианагул Тасова ўз либоси билан яна мухлисларни ҳайратда қолдирди. Бу сафар у мода тадбирида ҳижобда кўриниш берди.

Бу ҳақда модель ўзининг Instagram-аккаунтда ўртоқлашди.

Моделнинг либоси мухлисларга жуда ёқди. Кўпчилик ижобий мазмундаги изоҳлар ёзди.

“Менда иккита янгилик бор. Биринчиси – мен барибир бошқалардан фарқ қиламан, буни ўзгартириш бефойда. Иккинчиси – бундан фойдаланишим мумкин”, - деб ёзган Динагул Тасова.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал собиқ депутат Динагул Тасова кўплаб қозоғистонликларни шок ҳолатига келтириб, уларнинг эътирозларига учраганди.

Хусусан, Тасова Kazakhstan Fashion Week кўргазмаси ички кийимсиз бўлган либосда чиқиш қилган.

Бу Тасованинг омма олдида очиқ кийимда биринчи чиқиши эмас.

Бундан аввал Казнетда ўтказилган кўргазмада ҳам жуда очиқ либосда подиумдан ўтган. Унинг суратлари интернетда катта шов-шувга сабаб бўлди. Ўша вақтда қозоғистонликлар моделни танқид қилишганди.