ЕОИИ – бу ягона 108 миллион истеъмолчиларни ўз ичига олган бозордир. Бугунги кунда жуда муҳим халқаро ўйинчилар – Сингапур, Исроил, Ҳиндистон билан музокаралар олиб борилмоқда.
ЕОИИ ва Вьетнам ўртасида эркин савдо тўғрисида битим мавжуд. Шунингдек, Эрон ва Хитой билан ҳужжатлар имзоланган.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи келажакдаги истиқболи, собиқ Совет иттифоқи мамлакатларининг тўлиқ интеграция қилиш учун тузилган. Ўйлайманки, ИОИИ аста-секинлик билан унинг таркибига кирадиган давлатлар ҳисобига кенгаяди ”, - деди эксперт.
У бугунги кунда кун тартибидан кўпроқ иқтисодий масалалар ўрин олганини, бироқ келажакда сиёсий масалалар кўпроқ бўлишини таъкидлади.
2014-йилнинг 29-май куни Нур-Султонда Россия, Беларусь ва Қозоғистон президентлари томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш тўғрисида шартнома имзоланган.
29-май куни Нур-Султонда Евроосиё иттифоқини ташкил этиш тўғрисида битимни имзоланганига 5 йил тўлиши муносабати билан йиғилиш ўтказилади.
Тадбирда Елбоши Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков, Россия президенти Владимир Путин, Армения бош вазири Никол Пашинян иштирок этади.
Шунингдек, йиғилишда ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида Молдова президенти Игорь Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев фахрий меҳмон сифатида қатнашади.