Франк-Вальтер Штайнмайер Гёте ҳайкалини очиб берди

Штайнмайер икки нафар ўзбекистонлик немис тили мутахассисини "Германияга хизмат кўрсатгани учун" ордени билан мукофотлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкентдаги Гёте институтида Йоҳанн Вольфганг Гёте ҳайкали ва боғи очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Франк-Вальтер Штайнмайер Гёте ҳайкалини очиб берди

Германия президенти Гёте институти фаолияти билан танишиб, Ўзбекистонда ушбу буюк немис мутаффаккири сиймосига кўрстилаётган эҳтиром мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янги руҳда давом эттиришга, маданий-маърифий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлади.

Франк-Вальтер Штайнмайер институтда тил ўрганаётган ёшлар, маданият ва санъат намоёндалари, илмий доиралар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашди.

Франк-Вальтер Штайнмайер Гёте ҳайкалини очиб берди

Тошкентдаги Гёте институтининг асосий мақсади немис тилини ўргатиш, халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Ҳозирги институтнинг тил ўқитиш марказларида 4 мингдан зиёд мамлакатимиз фуқароси немис тилини ўрганмоқда.

Меҳмон икки ўзбекистонлик – Германия элчихонаси таржимони Мукаррам Каримова ва Марғилон шаҳридан немис тили ўқитувчиси Лидия Осинани “Bundesverdienstkreuz” (“Германия Федератив Республикасига хизмат кўрсатгани учун”) ордени билан мукофотлади.

Франк-Вальтер Штайнмайер Гёте ҳайкалини очиб берди

Маълумот учун, бугун Ўзбекистонда Германия академик алмашувлар хизмати, Конрад Адэнауэр ва Фридрих Эберт номидаги жамғармаларининг ваколатхоналари, Немис халқ университетлари ассоциациясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича институти каби ГФРнинг кўплаб илмий-маърифий ташкилотлари муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги 1842 мактабда 377 мингдан зиёд ўқувчи немис тилини ўрганмоқда. Шу билан бирга, ўзбекистонлик 700 дан ортиқ талаба, илмий тадқиқотчи Германия олий таълим муассасаларида таълим олмоқда.