Зеленский Саакашвилига Украина фуқаролигини қайтариб берди

Саакашвили Одесса вилояти иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада ёмонлаштириб юборгани учун Порошенко уни 2016 йил ноябрь ойида лавозимидан озод қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский собиқ Грузия президенти Михаил Саакашвилига мамлакат фуқаролигини қайтариб берди.

Саакашвили Путиннинг унга Украина паспорти қайтарилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

Бу ҳақда Украина президенти қарори имзоланди.

Украина президентининг 2017 йил 26 июлдаги қарори Саакашвилини Украина фуқаролигини йўқотиш ҳақида тегишли бандига ўзгартириш киритилди.

Михаил Саакашвили Грузияни 2013 йилда тарк этган. Грузияда унга нисбатан қатор жиноий ишлар қўзғатилган ва улардан баъзилари бўйича сиртдан қамоқ жазолари тайинланган.

2015 йил баҳорида Пётр Порошенко Саакашвилига Украина фуқаролигини бериб, уни Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаган. Аммо Саакашвили вилоятни ривожлантириш бўйича ваъдаларни бажармагани ва унинг иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада ёмонлаштириб юборгани учун Порошенко уни 2016 йил ноябрь ойидаёқ уни лавозимидан озод қилган.