Яшин ва қуёш: Бухорода “Ипак ва зираворлар” фестивали қандай ўтди

Бухорода “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль қандай ўтганини Sputnik лавҳасида томоша қилинг.
Sputnik

Тадбирга 16 мамлакатдан меҳмонлар ташриф буюрди.

Ёмғир ва момақалдироқ миллий кийимларидаги 3 мингдан зиёд иштирокчилар карнай ва сурнай садолари остида тарихий шаҳар кўчалари бўйлаб юришига тўсқинлик қила олмади.

Анъанага кўра Кўҳна Арк қалъасидан йўлга тушган карвонга монанд турли халқлар миллий кийимларидаги иштирокчилар обидалар жойлашган кўчалар орқали Лаби ҳовуз мажмуасига кириб боришди Унда артистлар ва махсус таълим ўқувчилари иштирок этишди.

Фестивалнинг асосий мақсади — миллий ҳунармандчилик, халқ хўжалиги ютуқларини халқаро миқёсда ривожлантириш, маданий алоқаларни кенгайтириш ва Бухоро шаҳрини жаҳон туризми марказларидан бирига айлантириш.

Фестиваль қандай ўтганини Sputnik Ўзбекистон лавҳасида томоша қилинг.