Вильнюс аэропортида Sputnik Литва бош муҳаррири ҳибсга олинди

Вильнюсь аэропортида хизмат сафарига келган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Вильнюсь аэропортида хизмат сафарига келган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем қўлга олинди.

Бу ҳақда журналистнинг ўзи телефон орқали Sputnik агентлигига хабар қилди.

Парижда россиялик журналист полиция томонидан калтакланди – видео

“Миллий хавфсизликка таҳдид” деган таъриф асосида қўлга олинди, мамлакатга 5 йилга кириш таъқиқланди”, - деди Касем.

Болтиқ давлатлари ҳукумати бир неча марта Россия ОАВлар ишига тўсқинлик қилиб келади. Мисол учун, ўтган йили Ригада полиция томонидан Sputnik Латвия бош муҳаррири Валентинс Роженцовс ҳибсга олинган.

Россия ОАВларга қарши ҳаракатлар Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан баёнотлар берилган.