Термиздаги форумда Ўзбекистон-Афғонистон ишбилармонлари нималар ҳақида келишиб олишди

Форумда 60 дан ортиқ Афғонистон компанияларининг вакиллари иштирок этди. Хорижий делегацияга Афғонистон саноат ва савдо вазирининг ўринбосари М. Юриш раҳбарлик қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Термизда бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида Ўзбекистондан Афғонистонга нефт-кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қурилиш материалларини етказиб бериш бўйича бир қатор экспорт келишувларига эришилди ва шартномалар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Форумда 60 дан ортиқ Афғонистон компанияларининг вакиллари иштирок этди. Хорижий делегацияга Афғонистон Саноат ва савдо вазирининг ўринбосари М. Юриш раҳбарлик қилди.

Термиздаги форумда Ўзбекистон-Афғонистон ишбилармонлари нималар ҳақида келишиб олишди

Чет эллик меҳмонлар 18 та соҳада, хусусан, тўқимачилик, тери ва пойабзал, фармацевтика, нефт-кимё, металлургия ва электротехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда бошқа маҳсулотларнинг кенг турлари намойиш этилган экспортга мўлжалланган маҳсулотлар кўргазмасида Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Бундан ташқари, бизнес-форум доирасида “Ўзбекистон-Афғонистон” чегара савдо зонаси томонидан яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ҳисобига ўзаро савдо ҳажмини тез суръатларда ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Афғонистон делегацияси билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.